«бахтсиз ҳодиса» тегли мақолалар


Тошкентда авария оқибатида йўловчи вафот этди
18 август 2022, 10:21

Тошкентда авария оқибатида йўловчи вафот этди

Тошкентнинг Миробод тумани Кичик халқа автомобиль йўли кўчасида Nexia ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилди. Натижада автомобиль йўловчиси олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилаётганда вафот этди.

Тошкентда ободонлаштириш ишчиси Spark уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
16 август 2022, 18:46

Тошкентда ободонлаштириш ишчиси Spark уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент ҳайвонот боғи олдидаги кўчада Spark ҳайдовчиси йўл четида турган шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ишчисини уриб юборди. Ҳодиса оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этди.

Қаршида фуқаро ўзини ёқиб юборишга уринди
16 август 2022, 15:36

Қаршида фуқаро ўзини ёқиб юборишга уринди

Прокуратура Қаршидаги чарм заводи яқинида содир бўлган воқеани ўрганмоқда. Бу ерда аҳоли касалликларни келтириб чиқараётган ҳид ва ҳавонинг ифлосланишидан шикоят қилиб йиғилишганди. Фуқаролардан бири завод раҳбарияти таҳдид қилганини айтиб, ўзини ёқиб юборди.

Элликқалъа туманидаги ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди
12 август 2022, 17:12

Элликқалъа туманидаги ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди

Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида Lacetti ва ЙПХнинг Nexia 3 автомобили тўқнашиб кетди. Оқибатда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган биринчи автомашина ҳайдовчиси ҳалок бўлди.

Жиззахда Cobalt уриб юборган 8 ёшли велосипедчи бола ҳалок бўлди
9 август 2022, 22:07

Жиззахда Cobalt уриб юборган 8 ёшли велосипедчи бола ҳалок бўлди

Жиззах вилоятида Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг ўнг томонида велосипед бошқариб кетаётган бола ва унинг синглисини уриб юборди. Ҳодиса оқибатида саккиз ёшли бола вафот этди.

Тошкентдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
8 август 2022, 16:36

Тошкентдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Тошкентнинг Миробод туманида 7 август куни икки автомобиль тўқнашиб кетди. Икки киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.

Тошкентда автомобиль уриб юбориши натижасида пиёда ҳалок бўлди
5 август 2022, 16:54

Тошкентда автомобиль уриб юбориши натижасида пиёда ҳалок бўлди

Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида Lacetti автомобили ҳайдовчиси бир инсонни уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этган.

Термизда маст ҳайдовчи Damas машинасида кекса пиёдани уриб юборди
5 август 2022, 09:03

Термизда маст ҳайдовчи Damas машинасида кекса пиёдани уриб юборди

Термизнинг Алишер Навоий кўчасида маст ҳолатдаги ҳайдовчи Damas машинасида катта тезликда ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган 83 ёшли қарияни уриб юборди.

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида ёш бола вафот этди
2 август 2022, 14:05

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида ёш бола вафот этди

Тошкент шаҳридаги 14-оилавий поликлиника олдида Matiz ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетиб, икки пиёдани уриб юборди. Ҳодиса оқибатида беш ёшли бола вафот этди.

Навоийда 3,2 млрд сўмлик 30 дона майнинг қурилмаси ўғрилаб кетилди
1 август 2022, 11:04

Навоийда 3,2 млрд сўмлик 30 дона майнинг қурилмаси ўғрилаб кетилди

Навоий вилоятида қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган 30 дона AntMiner Т19 майнинг қурилмасини ўғрилаган икки шахс қўлга олинди. Ҳозиргача 13 та қурилма топилган.

Москвада ётоқхонадаги ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик вафот этди
30 июль 2022, 09:02

Москвада ётоқхонадаги ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик вафот этди

Москвадаги ёнғинда саккиз киши вафот этди, улардан икки нафари Ўзбекистон фуқароларидир. ФВВнинг хабар беришича, деразалардаги панжаралар ва ёнғин содир бўлган вақтда ишламай қолган сигнализация одамларни қутқариб қолишга тўсқинлик қилган.

Бухорода юк машинаси уриб юборган тўсиқ кекса аёлга бориб тегди
29 июль 2022, 17:36

Бухорода юк машинаси уриб юборган тўсиқ кекса аёлга бориб тегди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида юк машинаси уриб юборган тўсиқ ўша пайтда йўлни кесиб ўтаётган аёлга бориб тегди. Пиёда касалхонада вафот этган.

Сирдарёда спорт анжомлари оширилган нархларда харид қилингани аниқланди
26 июль 2022, 19:04

Сирдарёда спорт анжомлари оширилган нархларда харид қилингани аниқланди

Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан спорт анжомлари 1,2 млрд сўмдан зиёд қиммат нархга сотиб олингани маълум бўлди.

Андижонда 37 киши овқатдан заҳарланди
7 июль 2022, 09:33

Андижонда 37 киши овқатдан заҳарланди

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида 37 киши «нонбургер» дан заҳарланди. Уларнинг 17 нафари шифохонага ётқизилди.

Наманганда автомобиль ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди
1 июль 2022, 15:03

Наманганда автомобиль ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Наманган вилоятида Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетиши натижасида автомобилда ёнғин содир бўлди. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди. Ижтимоий тармоқларда автомобиль катта тезликда ҳаракатланиб, юк машинаси билан тўқнашиб кетганлиги айтилмоқда.

Пойтахтдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
9 июнь 2022, 11:21

Пойтахтдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Тошкентда «Matiz» дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди. Ҳайдовчи тезликни белгиланган меъёрдан ошириб юборгани айтилмоқда.

Урганчда ҳайдовчи одамлар кўз ўнгида ўлдириб кетилди
8 июнь 2022, 11:13

Урганчда ҳайдовчи одамлар кўз ўнгида ўлдириб кетилди

Урганчда кундузи гавжум кўчада автомобиль ҳайдовчиси шафқатсизларча ўлдириб кетилди. Бир киши қасддан одам ўлдиришда, яна бири безориликда айбланиб ҳибсга олинди, безориликда айбланган яна олти нафар шахс тилхат асосида озод қилинди.

Наманганда 7-синф ўқувчиси автомобилда тенгдошини босиб кетди
24 май 2022, 16:12

Наманганда 7-синф ўқувчиси автомобилда тенгдошини босиб кетди

Наманган вилояти Косонсой туманида 7-синф ўқувчиси «Ваз-2106» русумли автомобилни ноқонуний бошқараётиб, йўл четида кетаётган 14 ёшли пиёдани босиб кетди. Бу охирги уч сутка ичида Ўзбекистон йўлларида ЙТҲ оқибатида содир бўлган саккизинчи ўлим ҳолатидир.

Чирчиқда мактаб ўқувчилари кекса эркакни калтаклашди
24 май 2022, 10:42

Чирчиқда мактаб ўқувчилари кекса эркакни калтаклашди

Чирчиқда икки нафар мактаб ўқувчиси 58 ёшли эркакни сабабсиз калтаклади. Тергов ҳаракатлари бошланган. ИИБ вакиллари ушбу ўқувчилар истиқомат қиладиган маҳаллада бўлиб, ота-оналар ва аҳоли билан суҳбатлашди.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ҳамдардлик билдирди
8 ноябрь 2021, 23:41

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга Қарағанда вилоятидаги конда юз берган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг